14 Август 2025 йил
72
Фарғона шаҳридаги “Маърифат” маҳалласда “Хавфсиз ва соғлом юрт” ойлиги доирасида фуқаролар билан учрашув бўлиб ўтди
Тадбирнинг асосий мақсади маҳалладаги жиноятчиликни камайтириш, аҳоли ўртасида ҳуқуқбузарликка қарши курашиш ва профилактик тадбирлар самарадорлигини кучайтиришдан иборат бўлди.
Учрашувда Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Ф.Усаров, вилоят ҳокими ўринбосари К.Кавланова ҳамда бошқа мутасадди раҳбарлар иштирок этди.
Сўзга чиққанлар маҳаллада олиб борилаётган профилактик ишлар натижаси ва аҳоли орасида ҳуқуқий саводхонликни ошириш, хонадонларни қўриқлаш пултига улаш ва бунинг афзалликларини йиғилганларга етказишди.
Тадбир давомида “Маърифат” маҳалласда яшовчи ижтимоий фаол фуқароларга эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати