19 Сентябр 2023 йил 3884

Фарғона шаҳрида ўтказилаётган “Бумеранг” махсус-тезкор профилактик тадбирлари давомида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олди олинмоқда

Шаҳар ҳудудида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган тадбирлар давомида тезкор вазиятга салбий таъсир кўрсатувчи  21 нафар шахсларнинг яшаш манзилларида “Тинтув” тергов ҳаракатлари ўтказилди.

Шунингдек, 30 нафар  шахсларнинг хатти-ҳаракатларида жиноят аломатлари аниқланди.

Булар товламачилик, гиёҳвандлик воситаларини ноқонуний муомаласи, фоҳишахона сақлаш ва қўшмачилик қилиш, порахўрлик жиноятларидир.

Жумладан, ноқонуний муомалада бўлган 160 грамм гиёҳвандлик моддалари, 1 та пневматик пистолет ҳамда 5 дона флаконда кучли таъсир қилувчи моддалар, 8 та ноқонуний диний материаллар, 3 та бита, 5 та пичоқ ва 1 та болта ашёвий далил тариқасида олинди.

Тадбир давомида 8 нафар қимор ўйинини ташкил қилган, 6 нафар фоҳишалик билан шуғулланган яна 6 нафар совуқ қурол сифатида фойдаланиши мумкин бўлган ашёларни сақлаган шахсларнинг ҳуқуқбузарлиги бўйича тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Уюшган  гуруҳ фаолиятига чек қўйилиб, гуруҳ томонидан 6 та ҳолатда бир нечта шахсларга товламачилик ва босқинчилик йўли билан тажовуз қилиниб, 50 млн. сўмдан зиёд зарар етказганлиги аниқланди.

Бундан ташқари 5 нафар суд ва тергов органларига келишдан бўйин товлаб юрган шахслар қўлга олинди.

10 та пинҳона шароитда содир этилган жиноятлар тезкор йўллар билан фош этилиб, фуқароларга етказилган зарарни қоплаш масаласини ҳал этишлик учун тергов органларига топширилди.

Фарғона шаҳрида “Бумеранг” махсус-тезкор профилактик тадбирлари давом этмоқда. 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech