Вилоят ИИБ бошлиғининг тегишли фармойиши ижроси юзасидан бир қатор тадбирлар ўтказилмоқда
Фарғона “Касбий кўникмалар минтақавий маркази”да жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар суди, шаҳар прокуратураси, ички ишлар бошқармаси пробация бўлими ҳамда шаҳар камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими ҳамкорлигида сайёр суд ҳамда меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.
Ушбу тадбирда Фарғона шаҳар ИИБ Пробация ҳисобида турувчи назоратдаги шахслар қатнашди.
Сайёр судда меҳнатга ҳалол муносабатда бўлиб, жазо ўташ тартиб-қоидаларига амал қилиб келаётган 10 нафар назоратдаги шахслар жазоларидан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди.
Жазо ўташ тартиб-қоидаларига амал қилмасдан келган 4 нафар назоратдаги шахснинг жазо тури оғирроқ жазога алмаштирилди. Шундан бир нафари озодликдан маҳрум этилди.
Шунингдек, меҳнат ярмаркасида 8 нафар назоратдаги шахсларга ишга жойлашиш учун йўлланма берилди.
Пробация назоратидаги шахсларни "Касбий кўникмалар минтақавий маркази"да ташкил этилган курслар бўйича тушунчалар берилиб, ўқиш истагини билдирган 10 нафар назоратдаги шахсларга йўлланмалар тақдим этилди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати