23 Ноябр 2021 йил 454

Фарғона вилоятида терговдан яширинган шахслар қўлга тушди

21 ноябрь куни Қўқон шаҳар ИИО ФMБ ходимлари Жиноят кодексининг 273-моддаси 3-қисмида (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган Р.А.ни қўлга олишди.

Шунингдек, Қўштепа тумани ИИБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Қўштепа тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган С.О.ни қўлга олишди.

Ҳурматли фуқаролар!

Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech