Фарғонага идентификация ID-карта расмийлаштириш учун мўлжалланган кўчма аппарат (планшет) олиб келинди
Президентимизнинг 2020 йил 22 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасида идентификация ID-карталарни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига асосан Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспорти ва доимий яшовчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг яшаш гувохномалари ўрнига 2021 йил 1 январдан бошлаб, идентификация ID-карталарни расмийлаштириш ва бериш тизимини жорий этилди.
Фуқароларимизга қулайлик яратиш мақсадида фармон талабларига мувофиқ, маълумотларни йиғиш пункти мавжуд бўлмаган вилоятимизнинг эксклав ҳудудлари, Фарғона туманининг Шоҳимардон қишлоғи, Риштон туманининг Чўнғара қишлоқларида яшовчи хамда вилоятимиз худидаги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасига келиш имониятига эга бўлмаган, касал, ногирон, ёши катта имконияти чекланган фуқаролар учун яшаш жойига бориб идентификация ID-карта расмийлаштириш учун мўлжалланган кўчма аппарат (планшет) олиб келинди.
Идентификация ID-карта расмийлаштириш учун мўлжалланган кўчма аппарат (планшет) кунига 200-250 нафар фуқароларга электрон талабнома шакллантириш имкониятига эга.
Юқоридаги тоифага кирувчи фуқаролар Фарғона вилояти ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасига 97-214-71-00, 73-244-19-88 телефон рақамлари орқали мурожаат қилишларини сўраб коламиз.
Фароғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати