18 Октябр 2021 йил 451

Фарғона вилоятида 3 нафар қидирувдаги шахслар қўлга олинди

17 октябрь куни Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Қўштепа тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган Қ.А.ни қўлга олишди.

Шунингдек, Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган Х.Ж.ни қўлга олишди.

Бундан ташқари, Тошлоқ тумани ИИБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган М.С.ни қўлга олишди.

Ҳурматли фуқаролар!

Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech