Фарғонада йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, қурбонлар бор
2020 йил 06 март куни соат тахминан 08:00да, Фарғона шаҳар Қува кўчасида 62 ёшли фуқаро С.C., ўз бошқарувида бўлган, “ISTANA” русумли микроавтобусни Фарғона шаҳар маркази томондан, Қува тумани маркази томонга бошқариб кетаётган пайтда, шу кўчадаги 234-уй олдида, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, қаршисида ҳаракатланиб келаётган 21 ёшли фуқаро Ф.С., бошқарувидаги “LACETTI-2” русумли ҳамда унинг ортидан ҳаракатланиб келаётган 27 ёшли Д.Н., бошқарувида бўлган “NEXIA-1” русумли автомашиналар билан тўқнашиб кетган.
Оқибатда, “NEXIA-1” русумли автомашина ҳайдовчиси Д.Н., “ISTANA” русумли микроавтобус ҳайдовчиси С.С., Фарғона вилоят тез-тиббий ёрдам кўрсатиш марказининг жонлантириш бўлимида вафот этган.
Бундан ташқари, ЙТҲ вақтида машиналарда бўлган 5 нафар шахслар турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки терговга киришилган.
Фарғона вилояти ИИБ марҳумларнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдиради.
Шу ўринда ҳайдовчилардан йўлларда ҳушёрликни оширишни ҳамда йўл-харакати қоидалига оғишмай амал қилишларини сўраб қоламиз.
УНУТМАНГ! ҲУРМАТЛИ ҲАЙДОВЧИ СИЗНИ УЙДА ЯҚИНЛАРИНГИЗ КУТМОҚДА.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати