4 Декабр 2021 йил 746

Фарғонада хорижий тажрибанинг илғор наъмуналари ўзлаштирилмоқда

Юртимизда “Янги Ўзбекистон – янги ички ишлар органлари” тамойили асосида соҳани ривожлантириш, жаҳон стандартларига жавоб берадиган замонавий тузилмага айлантириш буйича тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жорий йилнинг 8-12 ноябрь кунлари Ички ишлар вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий ички ишлар бошқармалари масъулларидан иборат гуруҳининг Туркия полиция академиясида малака ошириб қайтганлиги айни ислоҳотлар сирасига киради.

Полиция академиясидаги ўқув жараёнида Фарғона вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси бошлиғи подполковник Азамат Козимов ҳам иштирок этди.

Куни кеча Тергов бошқармасида видеоконференцалоқа шаклида ташкил этилган ўқув семинарида А.Козимов томонидан соҳа ходимларига Туркия полициясининг контрабанда ва уюшган жиноятчиликни аниқлаш, фош этиш ва тергов қилишдаги ўзига хос тажрибаси, мазкур жараёнда ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш тартиби ҳақида тушунчалар берилди.

Хориж тажрибасининг янги қирраларни тегов амалиётларида қўллаш бўйича таклиф ва тавсиялари билан ўртоқлашди.

Ўқув машғулоти давомида иштирокчилар Туркия полициясининг тузилиши фарқли жиҳатлари ҳақида ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.

 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech