Фарғонада пиёдалар йўлаклари ва автомашиналар ҳаракатига халақит берадиган жойларга автомашинасини қолдириб кетган ҳайдовчиларга маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.
Йўл ҳаракати қоидаларнинг 91-бандида транспорт воситаси светофор ишоралари, йўл белгиларини бошқа ҳайдовчилардан тўсиб қўядиган, бошқа транспорт воситаларининг ҳаракатланишига (кириш ва чиқишига) имкон қолдирмайдиган ёки пиёдаларнинг ҳаракатига халақит берадиган жойларда тўхтаб туриши тақиқланади дея кўрсатиб қўйилган.
Айрим ҳайдовчилар мана шундай тартиб қоидаларни писанд қилмаслиги ёки билмаслиги оқибатида ҳам турли кўнгилсиз ҳолатлар келиб чиқади.
Вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбирлар жараёнида Фарғона шаҳрининг "Ўзбекистон овози", "Саноат", "Б.Марғиноний", "Оқ йўл" кўчаларида тўхташ ва тўхтаб туриш қоидаларига амал қилмасдан автомобилини пиёдалар ва бошқа автотранспорт воситаларига халақит берадиган жойларга, пиёдалар йўлакларига тўхтатиб қўйган ҳайдовчиларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.
Ҳурматли ҳаракат иштирокчилари йўл ҳаракати қоидаларига оғишмай амал қилинг!
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати