25 Август 2023 йил 918

Фарғонада моҳир экспертлар беллашди

Фарғона вилояти ички ишлар органларида хизмат килаётган эксперт-криминалистика хизмати ходимлари ўртасида “Энг яхши эксперт-криминалист” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Иштирокчилар учта шарт асосида беллашди. Дастлаб соҳага доир саволларга жавоб бериб, ўз билимини синовдан ўтказишган бўлса, қуролларни тўлиқсиз қисмларга ажратиш ва йиғиш шарти орқали жанговар шайликларини намойиш этдилар. Сўнги босқичда иштирокчилар билан якка тартибда суҳбатлар ташкил этилди.

Танлов якунида биринчи ўринни Фарғона вилояти ИИБ ЭКМ бош эксперти, подполковник Нодир Абдуназаров қўлга киритди. Иккинчи ўрин иккинчи минтақавий ҳудуд минтақавий мувофиқлаштириш маркази эксперт-криминалистика бўлими бош эксперти, катта лейтенант Маъруфжон Турғунбоевга насиб этган бўлса, Марғилон шаҳар ИИБ эксперт-криминалистика гуруҳи катта эксперти Тоҳирхон Иброҳимов учинчи ўрин соҳибига айланди.

Эндиликда биринчи ўринни қўлган киритган иштирокчи танловнинг республика босқичида қатнашади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech