1 Апрел 2020 йил 3014

Фарғонада карантин қоидаларини бузган ҳайдовчилар жавобгарликка тортилди

Республикамизга коронавирус инфекцияси кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш мақсадида Республика махсус комиссияси қарори билан жорий йилнинг 30 март куни соат 6:00дан бошлаб вилоятлараро, Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида фақатгина Давлат хизматлари марказлари томонидан берилган рухсатнома (стикер)  билан  шахсий автомобилларда ҳаракатланишга рухсат этилди.

Вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан Фарғона шаҳрида 31 март куни ўтказилган тадбирлар давомида 171 нафар ҳайдовчилар карантин қоидаларини бузиб, шахсий автомашиналарда махсус рухсатномасиз харакатланаётганлиги аниқланди. Юқоридаги ҳайдовчилар карантин қоидалари бузгани учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 54-моддаси ҳамда йўл ҳаракати қоидаларини тегишли бандларини бузганлиги учун бошқа моддалар билан маъмурий жавобгарликка тортилди. 

Карантин қоидаларини бузган, махсус рухсатномасиз харакатланган ҳайдовчиларнинг автомашиналари жарима майдончасига жойлаштирилди.

Фарғона вилоят ички ишлар бошқармаси ҳайдовчилардан махсус рухсатномасиз автомашина бошқармасликларини сўраб қолади. Зеро юқоридаги карантин қоидалари ҳайдовчи ва йўловчиларнинг саломатлигини асраш учун жорий этилган. 

Эслатиб ўтамиз, махсус рухсатномасиз автомашина бошқариш маъмурий жавобгарлик тўрисидаги Кодекснинг 54-моддаси (Эпидемияга қарши курашиш қоидаларини бузиш) билан маъмурий жавобгарликка тортишга асос бўлиб, 1 115 000 сўм жарима қўлланилади. Автомашина эса жарима майдонасига жойлаштирилади.  



 

 Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech