Фарғона вилоятининг икки туманида қидирувдаги шахслар қўлга тушди
31 октябрь куни Учкўприк тумани ИИБ ходимлари Жиноят кодексининг 219-моддаси 2-қисмида (ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган А.Х.ни қўлга олишди.
Шунингдек, Ўзбекистон тумани ИИБ ходимлари Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисмида (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Ўзбекистон тумани ИИБ ходимлари ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган У.М.ни қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати