23 Октябр 2021 йил 437

Фарғона вилоятида қидирувдаги шахслар қўлга тушди

22 октябрь куни Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ходимлари Жиноят кодексининг 246-моддаси 1-қисмида (контрабанда) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган Ғ.А.ни қўлга олишди.

Шунингдек, Риштон тумани ИИБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан қидирув эълон қилинган М.Б.ни қўлга олишди.

Ҳурматли фуқаролар!

Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

 

 

 

 

 

Text to speech