15 Январ 2022 йил
471
Фарғона вилоятида қидирувдаги 2 нафар шахслар қўлга олинди
14.01.2022 йил куни Фарғона вилояти ИИБ ЖҚБ ходимлари Жиноят кодексининг168-моддаси 3-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган С.Э.ни қўлга олишди.
Шунингдек, ВИИБ ИИБ Транспортда ХТБ ва ТваЭҚКБ ходимлари Жиноят кодексининг 182-моддаси 2-қисмида (божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузиш) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган А.С.ни қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати