Фарғона вилоятида уч нафар қидирувдаги шахслар қўлга олинди
17 декабрь куни Фарғона вилояти ИИБ ЙХХБ 2-Минтақа 2-гуруҳ ЙПХ командири ва Ўзбекистон тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари ҳамкорликда Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган Х.Р.ни қўлга олишди.
Шунингдек, Қўштепа тумани ИИБ ИИБ МваФРБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган Х.С.ни қўлга олишди.
Бундан ташқари, Фарғона вилояти ИИБ ППХваЖТСБ 2-батальон 2-отряд ходимлари Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида (ўғирлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган Ж.Х.ни қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати