22 Апрел 2022 йил
387
Фарғона вилоятида терговдан яширинган шахслар қўлга олинди
21 апрель куни Фарғона вилояти ИИБ ЖҚБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Қува тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган А.А.ни қўлга олишди.
Шунингдек, Фурқат тумани ИИБ ЖҚБ ва Пробация гуруҳи ходимлари Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида (ўғирлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Фурқат тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан қидирув эълон қилинган Т.О.ни қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати