1 Апрел 2022 йил 537

Фарғона вилоятида қидирувдаги шахслар қўлга тушди

31 март куни Фарғона вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган Н.Д исмли аёлни қўлга олишди.

Шунингдек, Марғилон шаҳар ИИБ ЖҚБ ва вилоят ИИБ 1-Минтақавий ҳудуд ППХ 1-отряд ходимлари Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисмида (ўғирлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган А.А.ни қўлга олишди.

Бундан ташқари, Марғилон шаҳар ИИБ ЖҚБ ва ЙҲХБ ходимлари Жиноят кодексининг 109-моддаси 2-қисмида (қасддан баданга енгил шикаст етказиш) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган А.Р.ни қўлга олишди.

Ҳурматли фуқаролар!

Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech