20 Май 2022 йил 357

Фарғона вилоятида қидирувдаги шахслар қўлга олинди

19 май куни Фарғона вилояти ИИБ ТваЭҚКБ ходимлари Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида (ўғирлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган А.К.ни қўлга олишди.

Шунингдек, Фарғона вилояти ИИБ 1-минтақавий худуд ППХ 1-баталъони 1-гурух ходимлари Жиноят кодексининг 184-моддаси 3-қисмида (Солиқлар ёки йиғимларни тўлашдан бўйин товлаш) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган А.Х.ни қўлга олишди.

Ҳурматли фуқаролар!

Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech