12 Октябр 2021 йил
502
Фарғона вилоятида қидирувдаги шахслар қўлга тушди
11 октябрь куни Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ва Фарғона вилояти Миллий гвардия бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида (ўғирлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган С.С.ни қўлга олишди.
Шунингдек, Ўзбекистон тумани ИИБ ходимлари Жиноят кодексининг 105-моддаси 1-қисмида (қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган Қ.А.ни қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати