15 Апрел 2022 йил 433

Фарғона вилоятида қидирувдаги 3 нафар шахслар қўлга олинди

14 апрель куни Қўқон шаҳар ИИБ ЖҚБ ходимлари Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисмида (ўғирлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган Т.З.ни қўлга олишди.

Шунингдек, Фарғона вилояти ИИБ ЖҚБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган Ч.Х.ни қўлга олишди.

Бундан ташқари, Фарғона вилояти ИИБ ТЭҚКБ ходимлари Жиноят кодексининг 184-моддаси 3-қисмида (солиқлар ёки йиғимларни тўлашдан бўйин товлаш) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Қува тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган И.Э.ни қўлга олишди.

Ҳурматли фуқаролар!

Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech