24 Сентябр 2021 йил 390

Фарғона вилоятида қидирувда бўлган икки эркак ва бир нафар аёл қўлга тушди

23.09.2021 йил куни Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ходимлари Жиноят кодексининг 277-моддаси 1-қисмида (безорилик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган Б.К.ни қўлга олишди.

Шунингдек, Қувасой шаҳар ИИБ ходимлари Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисмида (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган Қ.И.ни қўлга олишди.

Бундан ташқари, Фурқат тумани ИИБ ходимлари Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида (ўғирлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган Қ.З исмли аёлни қўлга олишди.

Ҳурматли фуқаролар!

Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech