27 Апрел 2022 йил 374

Фарғона вилоятида қидирувдаги шахслар қўлга тушди

26 апрель куни Фарғона вилояти ИИБ ЖҚБ ва Фарғона вилояти ИИБ Транспортда ХТБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Тошлоқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган О.Б.ни қўлга олишди.

Шунингдек, Олтиариқ тумани ИИБ ЖҚБ ва ҲПБ ходимлари Жиноят кодексининг 105-моддаси 1-қисмида (қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган А.Ф.ни қўлга олишди.

Ҳурматли фуқаролар!

Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech