Фарғона вилоятида киссавурлик билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан 7 нафар шахсларга “Қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланилди
Халқимиз бировнинг ҳамёнига қўл солиб эгасига билдирмай ичидагини ўғирлаб кетадиган кимсаларни киссавурлар дейишади.
Афсуски, улар бугун ҳам орамизда йўқ эмас.
Атрофидагиларга ўзига ишонгандай ишонадиган ёки ўз мулкининг эҳтиётини қилмаган одамлар киссавурлар нишонига айланиб қоладилар.
Жорий йилнинг 15 март кунига қадар Фарғона ва Қўқон шаҳарларидаги аҳоли гавжум жойларда телефон аппаратларини ўғирлаш билан боғлиқ бир нечта жиноятлар содир этилган.
Булардан 15 та ҳолатда жиноят содир этган шахслар аниқланиб, уларга нисбатан жавобгарлик муқарарлиги таъминланган. Биргина март ойининг ўзида шу турдаги жиноят содир этган шахсларнинг 7 нафарига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Шу ўринда эслатиб ўтмоқчимиз.
Ўғирлик, жабрланувчининг кийими, сумкаси ёки бошқа қўл юкидаги ашёга нисбатан (киссавурлик) учун жавобгарлик Жиноят кодексининг 169-моддаси
2-қисми “а” бандида кўрсатилган бўлиб, ушбу жиноятни содир этган шахсларга нисбатан уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёҳуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилишгача бўлган жазо қўлланилиши белгилаб қўйилган.
Мана шундай киссавурликни “Касб” қилган айрим кимсалар бу “Касб” билан узоққа боролмайди. Бир марта кимнингдир ҳамёнини “шилиб” ҳузурланган бўлиши мумкин, лекин бу иллатнинг охири муқаррар жавобгарликка олиб боради.
Жиноятга жавобгарлик муқаррар.
Огоҳ бўлинг!
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати