24 Январ 2022 йил 382

Фарғона вилоятида фирибгарлик жиноятини содир этиб, терговдан яширинган шахслар қўлга тушди

23 январь куни Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган Қ.Д.ни қўлга олишди.

Шунингдек, Фарғона вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” бандида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Олтиариқ туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган У.С.ни қўлга олишди.

Ҳурматли фуқаролар!

Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech