Фарғона вилоятида адолатдан яширинган шахслар қўлга олинди
27 февраль куни Фарғона вилояти ИИБ ППХваЖТСБ 1-отряд ходимлари ходимлари Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида (ўғирлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган Д.О.ни қўлга олишди.
Шунингдек, Фарғона вилояти ИИБ ЙҲХБ 1-отряд 4-гуруҳ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган Б.О.ни қўлга олишди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган И.Т.ни қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати