Фарғона вилоятида адолатдан яширинган 3 нафар шахслар қўлга олинди
21 декабрь куни Фарғона вилояти ИИБ ЖҚБ ходимлари Жиноят кодексининг 166-моддаси 1-қисмида (талончилик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган Д.Т исмли аёлни қўлга олишди.
Шунингдек, Ўзбекистон тумани ИИБ ходимлари Жиноят кодексининг 105-моддаси 2-қисмида (қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган М.У.ни қўлга олишди.
Бундан ташқари, Қувасой шаҳар ИИБ МваФРБ ва ЖҚБ ходимлари Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида (ўғирлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган С.Б.ни қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати