5 Март 2022 йил 415

Фарғона вилоятида адолатдан яширинган 2 нафар шахс қўлга олинди

05.03.2022 йил куни Қувасой шаҳар ИИБ ЖҚБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Қувасой шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган Х.А.ни қўлга олишди.

Шунингдек, Олтиариқ тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари ИИБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган С.Н.ни қўлга олишди.

Ҳурматли фуқаролар!

Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech