12 Июн 2023 йил 263

Фарғона вилоятида 4 нафар қидирувдаги шахслар қўлга тушди

Фарғона вилояти ИИБ ППХваЖТСБ 1-Минтақавий ҳудуд ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмида (Фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган Ш.Д исмли аёлни қўлга олишди.

Шунингдек, Фарғона вилояти ИИБ 2-минтақавий ҳудуд ходимлари Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисмида (Ўғирлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган М.Ж.ни қўлга олишди.

Бундан ташқари, Фарғона вилояти ИИБ ЙҲХБ махсус отряд ходимлари Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида (Ўғирлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган С.Ф.ни қўлга олишди.

Ҳамда Бағдод тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисмида (Фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган И.Р.ни қўлга олишди.

Ҳурматли фуқаролар!

Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech