Фарғона вилоятида 3 нафар қидирувдаги шахслар қўлга тушди
21 март куни Фарғона вилояти ИИБ 1-Минтақавий ҳудуд ППХ 1-батальон 1-отряд ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган Қ.К.ни қўлга олишди.
Шунингдек, Марғилон шаҳар ИИБ ЖҚБ ва ҲПБ ходимлари Жиноят кодексининг 140-моддаси 1-қисмида (ҳақорат қилиш) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган Ю.С.ни қўлга олишди.
Бундан ташқари, Қўштепа тумани ИИБ ЖҚБ ва ҲПБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган А.А.ни қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати