24 Июн 2023 йил 217

Фарғона вилоятида 3 нафар қидирувдаги шахслар қўлга олинди

Фарғона вилояти ИИБ ППХваЖТСБ 1-Минтақавий ҳудуд 1-отряд ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмида (Фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган А.Д.ни қўлга олишди.

Шунингдек, Фарғона вилояти ИИБ ТҚХ “Қидирув бўлими” ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган М.Э.ни қўлга олишди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон тумани ИИБ ЙҲХБ ва ЖҚБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган Х.Ж.ни қўлга олишди.

Ҳурматли фуқаролар!

Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech