15 Апрел 2023 йил
355
Фарғона вилоятида 2 нафар қидирувдаги шахслар қўлга тушди
Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ЖҚБ ходимлари Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида (ўғирлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Фарғона шаҳар ИИО ФМБ томонидан қидирув эълон қилинган Ҳ.З.ни қўлга олишди.
Шунингдек, Фарғона вилояти ИИБ ППХваЖТСБ 1-минтақавий худуд 3-отряд ходимлари Жиноят кодексининг 105-моддаси 1-қисмида (қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган Ж.Ш.ни қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати