27 Май 2023 йил 372

Фарғона вилоятида 2 нафар қидирувдаги шахслар қўлга олинди

Фарғона вилояти ЙҲХБ 1-минтақавий худуд 1-отряд ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмида (Фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган М.А.ни қўлга олишди.

Шунингдек, Бувайда тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари Жиноят кодексининг 109-моддаси 2-қисмида (Қасддан баданга енгил шикаст етказиш) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган М.Б.ни қўлга олишди.

Ҳурматли фуқаролар!

Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech