14 Март 2023 йил 436

Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, аҳоли ўртасида радикаллашувни олдини олиш бўйича олиб борилган профилактик тадбирлар

Жорий йилнинг 13 март куни Қўқон шаҳар Турон маданият маркази мажлислар залида шаҳардаги халқ таълими тизими ходимлари, умумтаълим мактаби директорлари, уларнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари, амалиётчи-психологлар, тиббиёт ходимлар иштирокида профилактик тадбир ўтказилди.

Бундан ташқари, шаҳардаги 33 мактаб мажлислар залида “А.Навоий” ва “Саодат” маҳалла фуқаролари йиғинида истиқомат қилиб, фаол диний ҳаёт кечирувчи аҳоли вакиллари иштирокида профилактик тадбир ташкил қилинди. Тадбир давомида “Огоҳ бўлинг!” ҳамда “Ўз болангни ўзинг асра!” номли видеофильм намойиш қилиниб, тадбир якунида видеофильмлар юзасидан хулоса ва таклифлар эшитилди.

Шунингдек, Фарғона вилояти ИИБ ТҚКБ ходимлари билан ҳамкорликда маданият марказида Дин ишлар бўйича қўмита, Республика маънавият ва маърифат маркази бўлими, диний соҳа ва жамоатчилик вакиллари ҳамкорлигида газ, кадастр ҳамда электр таъминоти корхонаси ходимлари иштирокида суҳбат ўтказилди.

Маърузада «Жаҳолатга қарши маърифат» тамойили асосида Халқимизни можароли уруш кечаётган давлатнинг ишларига аралашмаслик, ижтимоий тармоқларда экстремистик ва террористик ташкилот деб топилган профил, канал ва саҳифаларидан фойдаланмаслик, ёшларни бузғунчи ҳамда ёт ғоялар таъсиридан асраш, дин ниқоби остидаги вайронакор ғоя йўлида нотўғри талқин қилинаётган исломий тушунчалар ҳамда тахдидлардан ҳимояланиш борасида батафсил маълумот берилди.

Ана шундай тадбирлар жойларда давом этмоқда.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech