11 Октябр 2021 йил
385
Фарғона вилояти ИИБ ЖҚБ ходимлари 2 нафар қидирувдаги шахслаHни қўлга олди
10.10.2021 йил куни Фарғона вилояти ЖҚБ ходимлари Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисмида (ўғирлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган Э.Б.ни қўлга олишди.
Шунингдек, Фарғона вилояти ЖҚБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган К.Э.ни қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати