30 Январ 2023 йил 504

Фарғона вилояти ИИБда навбатдаги маънавият ва маърифат дарси бўлиб ўтди

Фарғона вилояти ИИБда ўтказилган навбатдаги маънавият ва маърифат дарси ходимларнинг билим савиясини юксалтиришга ҳамда касбий маҳоратини оширишга хизмат қилди.

Фарғона давлат университети Фуқаролик жамияти кафедраси доценти Бекзод Иминовнинг “Жадидлар жасорати – миллатимиз фахри” мавзусида маърузаси орқали буюк аждодларимизнинг ватанпарварлик йўлидаги жасорати, қилган хайрли ишлари ёдга олинди.

Жорий йилнинг 20 январь куни қабул қилинган “Ички ишлар органларини халқчил тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Қарори мазмун-моҳияти машғулот давомида ходимларга яна бир бор тушунтирилди.

Ушбу қарор билан қабул қилинган "Ички ишлар органлари ходимларининг касбий маданият ва хизмат интизоми кодекси" бўйича махсус видеоролик ҳам намойиш этилади.

Ходимларнинг хизмат интизоми ва қонунийликка амал қилишлари бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

Text to speech