28 Декабр 2021 йил 742

Фарғона вилояти ИИБда байрам олди саф кўриги бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг “Янги йил” ва “Президент арчаси” байрам тадбирларига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш даврида хавфсизликни таъминлаш ва жамоат тартибини сақлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги фармойиши ва тегишли кўрсатмалари ижросини таъминлаш мақсадида Фарғона вилоят ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати томнидан байрамолди саф кўриги ўтказилди.

Саф кўрик давомида ходимларнинг ташқи кўриниши, хизмат кийимини кийииш тартиб-қоидаларига риоя қилиниши, доимий равишда ёнида бўладиган анжомлар ва хизмат гувоҳномасининг талаб даражасида эканлиги ҳамда саф тайёргарлиги бўйича амалий кўникмаларнинг қай даражада шаклланганлигига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари Саф Низомининг айрим машқлари бажарилди.

Бундан ташқари, шахсий таркиб билан хизмат интизоми ва қонунчиликка тўлиқ риоя қилиш, фуқаролар билан мулоқотда хушмуомала бўлиш борасида йўриқномалар ўтказилиб, зарур тавсиялар берилди.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech