Фарғона вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан аёлларга байрам совғалари ва гуллар улашилди.
Эрта тонгдан бошланган бу ўзига хос тадбирнинг мақсади гўзал ва латофатли опа-сингиллларимизнинг кўнглига баҳорий илиқлик, байрамона шукуҳ олиб киришга қаратилди.
– Сўлим баҳор фаслининг гўзал байрамларидан бири бўлмиш 8 март – Халқаро хотин-қизлар байрами билан сиз, азиз аёл-қизларимизни чин қалбимиздан табриклаймиз. Йўлингиз беҳатар бўлсин. Фарзандларингиз ва яқинларингиз бахтига саломат бўлинг, –дея йўл ҳаракати инспекторлари аёл ҳайдовчиларга гуллар тухфа этишди.
Ҳар бир хонадонда бахт, тинчлик-тотувлик, ҳотиржамлик ҳукмрон бўлишида, азиз аёлларнинг ўрни катта. Улар ўз хонадонининг фариштаси ва бекаси, севимли ва вафодор ёр, меҳрибон она.
Тадбир доирасида нафақат аёл ҳайдовчилар, балки ўз юмушлари билан кўчага отланган, юртимиз ободлигига хисса қўшаётган хотин-қизлар ҳам эътибордан четта қолмади.
Бир сўз билан айтганда, йўлда учраган ҳар бир байрам қаҳрамонига гуллар тутилди.
Назокатли аёл-қизларимиз доим яқинларингиз ардоғида бўлинг!
Яна бир бор байрам муборак бўлсин азиз аёллар, опа-сингиллар!
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати