22 Август 2022 йил
413
Фарғона вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари қидирувдаги шахсни қўлга олишди
Фарғона вилояти ИИБ ЙҲХБ Иккинчи минтақавий ҳудуд ходимлари томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган Д.Р.ни қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати