17 Сентябр 2022 йил
436
Фарғона вилояти ИИБ ходимлари қидирувдаги шахсларни қўлга олишди
Фарғона вилояти ИИБ ЖҚБ Қидирув бўлими ходимлари томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган Н.Б.ни қўлга олишди.
Шунингдек, Фарғона вилояти ИИБ ЖҚБ Гиёҳвандликка қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган Н.М.ни қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати