30 Январ 2023 йил
380
Фарғона вилояти ИИБ ходимлари қидирувдаги шахсни қўлга олишди
Фарғона вилояти ИИБ ходимлари Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисмида (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган Р.А.ни қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати