Фарғона вилояти ИИБ томонидан “Маънавият ойлиги” доирасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда
Хабарингиз бор жорий йилнинг 02 апрель кунидан 02 май кунига қадар ички ишлар органларида “Маънавият ойлиги” деб эълон қилинган. Ушбу ойлик доирасида амалга оширилиши лозим бўлган маънавий-маърифий тадбирлар “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш - олий бурчимиз! шиори остида ўтказилмоқда.
Ойлик доирасида вилояти ИИБда, Марғилон шаҳар, Қува, Ёзёвон, Бағдод, Олтиариқ ва Фурқат тумани ИИБларида “Заковат” интеллектуал ўйинлари ва “Зукко китобхон” кўрик танловлари ўтказилди. Ушбу тадбирларда фаол иштирок этиб ғолибликни қўлга киритган ходимлар ИИБ раҳбарияти томнидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Фарғона Академик литцейи Бувайда, Қува, Бағдод туманларида китобхонлик ҳафталиги, Қўқон шаҳар ИИБда тарихий қадамжойлар ва музейларга саёҳатлар ташкил этилди.
“Маънавият ойлиги” доирасидаги ишлар давом эттирилмоқда.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати