Фарғона вилояти ИИБ томонидан “Энг фаол соҳавий хизмат ходими” кўрик танловини мунтазам ўтказиб бориш йўлга қўйилди
Соҳа вакилларининг сиёсий ва ҳуқуқий онгини ҳамда маънавий дунёқарашини мунтазам равишда ошириб бориш бугунги давр талаби.
Шунга кўра, Фарғона вилояти ИИБнинг тергов, жиноят-қидирув, терроризм ва экстремизмга қарши курашиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, йўл ҳаракати хавфсизлиги ҳамда патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармалари ва уларнинг қуйи бўлинмалари ходимлари ўртасида қатор номинациялар бўйича “Энг фаол соҳавий хизмат ходими” кўрик танлови ўтказилиши белгиланди.
Кўрик танлов низомига кўра, ғолиблар, ҳар чорак якуни бўйича жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда касбий, жанговар ва жисмоний тайёргарлиги юқори, хизмат вазифаларини сидқидилдан бажаришда намуна бўлаётган ходимлар орасидан саралаб олинади.
Барча номинациялар бўйича юқори натижаларга эришган ходимларга вилоят ИИБ раҳбарияти томонидан диплом, пул мукофоти ва қимматбаҳо совғалар тақдим этилади.
Танлов ҳақида оммавий ахборот воситалари орқали мунтазам хабар бериб боримиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати