14 Июн 2023 йил 71

Фарғона вилояти ИИБ раҳбарияти Халқаро донорлар куни муносабати билан вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг ташаккурномасига сазовор бўлди

Қон инсон ҳаётининг асосий манбаи ҳисобланади. Зарур ҳолларда бемор кишига қон бериб, унга чинакам янги ҳаёт баҳшида этадиган кишилар эса тиббиёт тилида донор дейилади. Шу боис 14 июнь санаси Халқаро донорлар куни сифатида кенг нишонлаб келинади.

Фарғона вилоят қон қуйиш марказида ушбу сана муносабати билан тантанали тадбир ўтказилди. Тадбирда тиббиёт ходимлари, ҳуқуқни муҳофа қилувчи органлар ва турли соҳа вакиллари, донорлик акцияларида фаол иштирок этаётган фидойи инсонлар иштирок этдилар.

Қувонарлиси шундаки, вилоят ички ишлар бошқармаси шахсий таркиби, жумладан, йўл-путрул хизмати, патрул-пост хизмати ҳамда тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбар отряди ходимлари вилоят қон қуйиш маркази билан ҳамкорликда ўтказилаётган беғараз донорлик акцияларида фаол иштирок этиб келишмоқда.

Шу боис тантанали тадбирга вилоят ички ишлар бошқармаси раҳбарияти ҳам таклиф этилиб, соғлиқни сақлаш бошқармасининг ташаккурномаси билан тақдирланди.

Ўзбекистон Республикасининг “Қон ва унинг таркибий қисмлари донорлиги тўғрисида”ги Қонуни, Давлат раҳбарининг 2022 йил 9 август кунидаги “Республикада қон билан ишлаш хизмати муассасалари фаолиятини янада ривожлантириш ва аҳоли орасида беғараз донорлик ҳаракатини ривожлантириш чоралари тўғрисида”ги қарори асосида ташкил этилаётган ушбу ҳайрия тадбирлари беморларни соғлом ҳаётга қатайришда муҳим омил бўлмоқда.

Тадбирда сўз олганлар донорлик акцияларида мунтазам иштирок этиб, ҳаёт учун қон бераётган фидойи инсонлр ҳамда ички ишлар органлари ходимларига самимий миннатдорчилик билдирдилар.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборотхизмати

Text to speech