22 Июн 2022 йил 1928

Фарғона вилояти ИИБ раҳбарияти томонидан ҳудудларда жиноятчиликни олдини олиш ва профилактикаси юзасидан ходимлар иштирокида ўқув-амалий тадбирлар ташкил этилмоқда.

Ўтказилаётган тадбирларда, Республика идоралараро ишчи гуруҳининг Фарғонада олиб борган ўрганишлари якунида берилган топшириқларнинг ижроси, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, бунда тергов амалиёти самарадорлигини янада кучайтириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ўрганилмоқда.

Ана шундай тадбирлар вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосарлари полковник И.Тиллаев ҳамда полковник М.Саттаровлар иштирокида Данғара, Бувайда ва Учкўприк туманларида ўтказилиб, ҳудудлардаги жиноятчиликнинг бугунги аҳволи ва унга шароит яратиб берган омиллар тахлил қилди.

Тадбирларда, ҳуқуқбузарликларни олдини олишда оилабай, маҳаллабай ишлаш ва фуқаролар онгида ҳуқуқий маданиятни янада ошириш юзасидан зарур тавфсиялар берилди. Ҳар бир қонунбузилиш ҳолатига муросасиз муносабатда бўлиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларни ишончли ҳимоя қилишда ҳар бир ҳодим масъулиятли бўлиши кераклиги тушунтирилди.

Тадбирлар давомида “Е” материал дастурий таъминотидан келиб тушган ҳар бир хабар ва ҳодисалар асосида терговга қадар текширувни юртиш тартиб қоидалари тушунтирилиб, терговга қадар текширувни юритишда вилоятда ягона амалиётни жорий қилиш мақсадида процессуал ҳужжат намуналари ишлаб чиқилганлиги, ушбу процессуал ҳужжатларни афзалликлари ҳақида маълумотлар берилди.

Тадбирлар жойларда давом этмоқда.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

Text to speech