Фарғона вилояти ИИБ раҳбарияти иштирокида жойларда жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактик ишлар самарадорлигини оширишга қаратилган ўқув-амалий тадбирлари давом этмоқда
Вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосарлари, полковник И.Тиллаев ҳамда полковник М.Саттаровлар иштирокидаги ана шундай тадбирлар Қўқон шаҳри ва Бағдод туманларида ўтказилди.
Учрашувларда жойларда содир этилаётган жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг аҳволи унга шароит яратиб берган омиллар таҳлил қилинди. Маҳаллаларда криминоген вазият барқарорлигини таъминлашда ўзаро ҳамкорлини тўғри йўлга қўйиш, маҳалла фаоллари, кенг жамоатчиликда ҳар қандай воқеа-ҳодисага дахлдорлик ҳиссини кучайтириш, бунда айниқса профилактика инспекторларининг фуқаролар олдидаги масъулияти янада ошириш кераклиги тушунтирилди.
Аксарият жиноятлар тунда содир этилади. Жойлардаги профилактика хизматлари томонидан тунги хизматларни тизимли ташкил этиш, жиноят қилишга мойил шахслар билан ишлаш орқали ҳуудудларда жиноятлар салмоғини камайтириш мумкинлиги таъкидланди.
Энг асосийси профилактика инспекторини ҳудудидаги ҳар бир фуқаро танисин. Бу эса, воқеа-ходиса, ёки муаммоларга ўз вақтида қонуний ечим топишига, фуқароларнинг мурожаатларини шу ернинг ўзида ҳал этишга имкон яратади. Тадбирда айтилганидек, профилактика инспектори хонадонма-хонадон юриб фуқароларга ўзини таништириб, боғланиш учун телефон рақамларини қолдиради.
Шунингдек тадбирларда Республика идоралараро ишчи гуруҳининг Фарғонада олиб борган ўрганишлари якуни бўйича берилган топшириқлар ижроси ҳам ўрганилди. Ҳар бир ходим ўзига юклатилган вазифани ичига кириб, таҳлил қилиб, ишлаши кераклиги тушунтирилди.
Тадбир давомида тергов амалиёти самарадорлигини янада кучайтириш бўйича таклифлар ўртага ташланиб, бажарилган ишлар кўриб чиқилди. “Е” материал дастурий таъминотидан келиб тушган ҳар бир хабар ва ҳодисалар асосида терговга қадар текширувни юритиш тартиб қоидалари, терговга қадар текширувни юритишда вилоятда ягона амалиётни жорий қилиш мақсадида процессуал ҳужжат намуналари ишлаб чиқилганлиги, ушбу процессуал ҳужжатларнинг афзалликлари ҳақида маълумотлар берилди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати