Фарғона вилояти ИИБ Пробация бошқармаси ходимлари томонидан жорий йилнинг ўтган 10 ойида кўплаб профлактик тадбирлар амалга оширилди
Озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларга ҳукм қилинган шахсларнинг жазолари ўташини ташкил этиш, шартли ҳукм қилинганлар устидан назоратни амалга ошириш Фарғона вилояти ИИБ Пробация бошқармаси ходимлари тизимли ишларни амалга оширмоқдалар.
Жумладан, назоратдаги шахслар томонидан қайта жиноятлар содир этилишининг олдини олиш ва уларнинг ҳулқи устидан назоратни амалга ошириш, ижтимоий ҳаётга мослаштириш мақсадида Фарғона вилояти ҳокимлиги, вилоят прокуратураси, жиноят ишлари бўйич вилоят суди, ички ишлар бошқармаси, бандлик бош бошқармаси, соғлиқни сақлаш бошқармаси ва Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда қўшма қарор ишлаб чиқилди ва амалиётга жорий этилди.
Ўтган даврда тайинланган жазони ўташ тартиб қоидаларига тўлиқ риоя қилган 2.407 нафар назоратдаги шахслар жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод этилди.
Назорат остидагилардан 3.163 нафарининг ишга жойлашишида, 985 нафарининг соғлиғини тиклашида, 980 нафарининг моддий ёрдам олишида, 22 нафарининг ўқишга киришида, 10 нафарининг истеъмол кредитлари олишида, 771 нафарига маиший масалаларда, 1.333 нафарига бошқа масалаларда амалий жиҳатдан ёрдам кўрсатилди.
Ўтган давр мобайнида пробация хизматининг бевосита ташаббуси билан 111 маротаба меҳнат ярмаркалари ташкил этилди. Бу ярмаркаларда пробация назоратида турган 1.936 нафар шахслар иштирок этиб, 605 нафарининг бандлиги таъминланди. Бундан ташқари, меҳнат ярмаркалари орқали назоратдаги шахсларнинг 21 нафар оила аъзолари ҳам ишли бўлдилар.
Шунингдек, 10 ой давомида 198 маротаба сайёр судлар ташкил этилиб, 320 та жазо турини бошқа жазога алмаштириш ва 1.614 та жазодан муддатидан илгари шартли озод қилиш масалаларида тақдимномалар киритилди. Тақдимномаларнинг 1.899 таси қаноатлантирилди.
Муайян касбга эга бўлмаган 54 нафар назоратдаги шахслар қайта касб бўйича ўқув кусрларига йўналтирилди.
Маҳаллаларда, корхона-ташкилотларда, таълим муассасаларида ҳуқуқий тарғибот тадбирлари, учрашув ва давра суҳбатлари ўтказилди.
Бу каби амалий чора-тадбирларнинг барчаси пробация ҳисобида турган шахсларни қайта тарбиялашга, улар ўртасида такроран жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олишга хизмат қилди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати.