Фарғона вилояти ИИБ ППХва ЖТСБ ходимлари томонидан Бағдод тумани ҳудудида рейд тадбирлари ўтказилди
Тадбир давомида вилояти ИИБ ППХваЖТСБ Карантин тадбирларини таъминлаш бўлинмаси ва ветеринария ходимлари гўшт савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорларнинг ветеринария-санитария қоидаларига амал қилишлари, чорва ҳайвонларини махсус қушхоналарда сўйиш ва ветеринария маълумотномаларини олган ҳолатда сотишлари бўйича тушунтириш ишлари олиб бордилар.
Бағдод тумани марказий деҳқон бозорида гўшт ва гўшт маҳсулотлари билан савдо қилувчи айрим фуқаролар томонидан савдога олиб чиқилган гўшт ва гўшт маҳсулотлари вететинария мутахассисининг хулосасига асосан истеъмолга яроқсиз деб топилиб, 78 кг ана шундай маҳсулотлар савдодан олиниб, холислар иштирокида далолатнома тузилди.
Ҳар бир мониторинг ўтказилган гўшт савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорларга карантин қоидаларига қатий амал қилган ҳолда савдо қилиш лозимлиги яна бир бор тушунтирилди.
Фарғона вилояти Ахборот хизмати