18 Март 2020 йил 991

Фарғона вилояти ИИБ Патрул-пост хизматида фойдаланиш учун скутерлар келтирилди

   Аввалроқ Фарғона, Қўқон ва Марғилон шаҳарлари ҳудудларида жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар осойишталигини таъминлаш мақсадида кўп қаватли турар жойлар жойлашган ҳудудларда мотопатруль йўналишлари ташкил этилиши ҳақида хабар берган эдик.
   2020 йил 18 март куни вилоят ИИБ Патрул-пост хизмати учун 6 та замонавий скутерлар олиб келинди.
  Ҳозирда скутерлар синовдан ўтказилиб, улардан фойдаланиш, техник имкониятларини ўрганиш бўйича ходимлар иштирокида ўқув машғулотлари ташкил этилиб, амалий кўникмалари шакллантирилмоқда.
   Ёқилғи тежамкор, ихчам скутерлар хизмат автомобиллари ҳаракатланиши ноқулай бўлган жойларга тез етиб боришда ходимларга қулайлик яратади.
   Тез орада ушбу техникалар Фарғона ва Қўқон шаҳарларидаги мотопатруль йўналишларида фойдаланиш кўзда тутилмоқда.
   Албатта, янги техникаларнинг хизматга чиқарилиши мазкур ҳудудларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, фуқароларнинг осойишталигини таъминлаш ва жамоат тартибини сақлашга катта ҳисса қўшади.
   Келгусида янги ташкил этилаётган мотопатрул йўналишлари фаолияти хусусида қўшимча маълумот берилади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech