13 Март 2020 йил 980

Фарғона вилояти ИИБ Патрул-пост хизмати таркибида мотопатруль йўналишлари ташкил этилиши мумкин.

  Замонавий ички ишлар тизими ҳар қандай вазият ва шароитда энг сўнгги русумдаги техникалар кўмагига эҳтиёж сезади. Бу борада Фарғона вилояти ИИБ томонидан мақсадли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
  Фарғона, Қўқон ва Марғилон шаҳарлари ҳудудидаги жамоат тартибиини сақлаш, фуқаролар тинчлигини таъминлаш мақсадида пиёда ва автопатруль сменалик хизматлари ташкил этилган. Бу эса, ўзининг самарали натижасини бермоқда.
  Эндиликда, мазкур ҳудудларда жойлашган кўп қаватли турар жой оралиғида, мотопатруль йўналишларини ҳам ташкил этиш кўзда тутилмоқда.
  Патрул-пост ходимларини скутерда хизматга жалб этиш уларга бир қатор қулайлик ва имкониятлар яратиб, хизмат самарадорлигини оширади.
  Юқоридагилардан келиб чиқиб, ППХнинг бир нечта йўналишларида мотопатруль хизматини ташкил этиш мақсадида Фарғона вилоятига 34 дона скутер олиб келиниб, хизматда фойдаланиш режалаштирилмоқда.
 Албатта, янги техникаларнинг хизматга чиқарилиши мазкур ҳудудларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олидини олишга, фуқароларнинг осойишталигини таъминлашга, жамоат тартибини сақлашга катта ҳисса бўлиб қўшилади.
  Мазкур хизматларнинг йўлга қўйилиши билан боғлиқ янгиликлар ҳақида яна хабар берамиз.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech