14 Ноябр 2022 йил 776

Фарғона вилояти ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ва унинг қуйи тизимлари томонидан аҳолига муносиб хизмат кўрсатилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида идентификация ID-карталарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6065-сонли Фармони талаблари ижросини таъминлаш мақсадида Фарғона вилояти ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ва унинг қуйи тизимлари томонидан бир қатор амалий чора-тадбирлар амалга ошириб борилмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг ўтган 10 ойи давомида вилоят миқёсида жами 91572 нафар фуқароларга Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг идентификацияловчи ID-картаси расмийлаштирилиб берилди.

Аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида кексалар, ногиронлар ёки бошқа сабабларга кўра бўлимга келиб мурожаат қилиш имконияти чекланган фуқароларнинг яшаш хонадонларига бориб, планшет қурилмаси манзилли хизмат кўрсатиш мунтазам равишда йўлга қўйилган.

Мисол учун, Фарғона шаҳар ИИО ФМБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими масъул ходимлари Саховат ногиронлиги бўлган болалар уйига бориб, тарбияланувчиларга Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг идентификацияловчи ID-карталарини шу жойнинг ўзида расмийлаштириб беришди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech